Қозоғистон қишлоқларини сув босишда давом этяпти

Сардоба сув омборидан сув чиқиши оқибатида қўшни Қозоғистоннинг аҳоли пунктларини сув босишда давом этяпти. «Казинформ» хабар беришича, бугун, 3 май куни Қозоғистон вақти билан соат 8:00 да Мақтаарал туманидаги Ўргебас аҳоли пунктини сув босган.
Хабарда айтилишича, 250 та уй сув остида қолган Фирдавсий аҳоли пункти томонидан 3 май куни соат бешдан бошлаб Ўргебасга сув оқиб келишни бошлаган. Қишлоқлар ўртасидаги масофа 3 километр.
Соат 08:00 га келиб Ўргебасни тўлиқ сув босган — 194 та уй.
Қишлоқнинг 1451 кишидан иборат жами аҳолиси кўчирилган. Эвакуация пайти жабр кўрганлар ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас