Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон шакар экспортини вақтинча тақиқламоқда

Қозоғистон шакар экспортини вақтинча тақиқламоқда

Фото: Xabar.uz

Қозоғистон ёз охиригача шакар экспортига тақиқ жорий қилмоқда. Мамлакат ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида ички бозорни шакар билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

Унда аҳолини шакар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шакар экспортига чеклов жорий этиш масаласи кўрилди. 

«Омборлардаги шакар ва хом қамиш захиралари бугунги кунда 136 минг тоннани ташкил этади, бу 2024 йил 31 августга қадар 120 минг тонна миқдоридаги Россия шакарини импорт қилиш квотаси билан биргаликда 256 минг тоннани ташкил этади. Бундан ташқари, Қозоғистон 2024 йил охиригача қайта ишлаш учун 300 минг тонна хом қамишни божсиз импорт қилиш квотасига эга. Ўртача ойлик истеъмол ёзда 46 минг тоннани ташкил этади, талаб 60 минг тоннага этади. Мавжуд шакар заҳираси янги ҳосилга қадар шакарга бўлган эҳтиёжни қондиришга етарли», – дейди Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Эрбол Тасжуреков.

Яқин келажакда Қозоғистон томони россияликлар билан йил охиригача шакар етказиб бериш квотани яна 100 минг тоннага ошириш бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, қозоғистонликларни шакар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида йиғилишда 31 августга қадар Қозоғистондан учинчи давлатларга, жумладан, ЕОИИга аъзо мамлакатларга шакар экспортини вақтинчалик тақиқлаш тўғрисида коллегиал қарор қабул қилинди. Ушбу чора халқаро транзитга таъсир қилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг