Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Толибон режимини террорчилар рўйхатидан олиб ташлади – Тўқаев

Қозоғистон Толибон режимини террорчилар рўйхатидан олиб ташлади – Тўқаев

Қозоғистон Толибонни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТ Парламенти Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши иштирокчилари билан учрашувида маълум қилди.

Маросимда Қозоғистон президенти жумладан, Афғонистондаги вазиятга алоҳида тўхталиб, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этиш эканини таъкидлади.

«Қозоғистон замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда Толибон режимини террорчилар рўйхатидан олиб ташлади», – деди у.

Тўқаев КХШТ давлатларининг бу борадаги келишилган позицияси муҳимлигини қайд этиб, Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг