Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда энди педофил ва болалар қотиллари умрбод қамалиши мумкин

Қозоғистонда энди педофил ва болалар қотиллари умрбод қамалиши мумкин

Қозоғистон парламент қуйи палатаси депутатлари педофил ва болалар қотилларига умрбод қамоқ жазосини қўллашга доир қонун лойиҳасини қабул қилди.  

«Вояга етмаган боланинг ўлдирилиши ва педофилия учун улар умрбод озодликдан маҳрум этилади. Маҳаллий аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчаларни биринчи ўқишда маъқулланди», – дейилади парламент қуйи палатаси хабарида.

Шунингдек, 16 ёшгача бўлган болаларга жинсий шилқимлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади ҳамда оиладаги зўравонлик учун жазо кучайтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг