Қозоғистонда газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида собиқ масжид биносида газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар департаментига Nur.kz хабар берди.
Ҳодиса Қўрғалжин тумани Сабиниди қишлоғида содир бўлган. Собиқ қишлоқ масжиди биносида дафн маросими ўтказиладиган жойда газ-ҳаво аралашмаси чақнаб, бино қулаб тушган.
Фавқулодда вазиятлар бўлими маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 1978 йилда туғилган эркак вафот этган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 1983 йилда туғилган аёл ва 2012 йилда туғилган боланинг жасадларини ҳам топган.
Тез тиббий ёрдам бригадаси 16 нафар жабрланувчини Остона шаҳар шифохонасига етказди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter