Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ҳалок бўлганлар жасади олиб келинди

Қозоғистонда ҳалок бўлганлар жасади олиб келинди

Қозоғистон Республикаси Актобе области Алгин райони ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари ватанига қайтарилди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, Ҳукумат фармойиши билан Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бошчилигида ташкил этилган махсус комиссия кеча, 4 апрель куни Қозоғистон Республикаси Актобе областига етиб борди.

Махсус комиссия аъзолари Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашиб, белгиланган ташкилий ва амалий тадбирларни ҳамкорликда олиб боришди. Шундан сўнг Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус бортида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган фуқаролар Қозоғистон Республикасидан 5 апрель куни соат 03:00 ларда Сурхондарё вилоятидаги «Термиз» халқаро аэропортига олиб келинди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикаси масъул идоралари юзага келган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни  Ўзбекистонга олиб келинишида яқиндан кўмаклашдилар.

Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 8 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзилларига юборилган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг