Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коронавирусга қарши биринчи вакцинация амалга оширилди

Қозоғистонда коронавирусга қарши биринчи вакцинация амалга оширилди

Фото: «Pixabay»

Қозоғистонда коронавирусга қарши биринчи вакцинация амалга оширилди. «Хабар 24» маълум қилишича, вакцинациялаш Қозоғистон миллий аграр университети қошидаги Халқаро вакцинология марказида ўтказилган.

Вакцинани биринчи бўлиб қабул қилган қозоғистонлик шу марказ директори Қайсар Табинов бўлди. Унга «COVAX-19» дориси қўлланган. Ушбу вакцина Австралияда ишлаб чиқарилган бўлиб, айни пайтда клиник синовларнинг биринчи босқичи кетяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг