Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда офис қоғози чиқарадиган завод тўхтаб қолди

Қозоғистонда офис қоғози чиқарадиган завод тўхтаб қолди

Фото: «Tengrinews.kz»

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги офис қоғози чиқарувчи завод хом ашё таъминотидаги узилишлар сабабли тўхтаб қолди. Бу ҳақда бугун, 31 март куни «Хабар 24» телеканали маълум қилди.

Илгари хом ашёни Финляндиядан келтирган завод, логистика занжиридаги узилишлар оқибатида, таъминотсиз қолди. Ишлаб чиқаришни тўхтатиб, давлатдан ёрдам сўраяпти.

Завод директорининг ўринбосари Қанот Алимбаевнинг айтишича, завод тўлиқ куч билан ишласа, Қозоғистон ички бозорининг қоғозга бўлган эҳтиёжини 20 фоизгача таъминлай олади.

Мамлакат шу пайтгача қоғозга бўлган эҳтиёжининг фақат 5 фоизи билан ўзини ўзи таъминлаган. Қоғознинг 61 фоизи Россиядан, 30 фоизи Туркиядан, 8 фоизи Хитойдан импорт қилинган, дейилади Қозоғистон саноат вазирлиги маълумотларида.

Қозоғистонда ҳозир офис қоғози тақчиллиги кузатилмоқда. А4 форматли қоғоз нархи икки ва ундан кўпроқ ҳиссага ошгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг