Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ўзбекистонлик чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

Қозоғистонда ўзбекистонлик чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ўзбекистонлик яшин уриши оқибатида вафот этди.

«Ақ Жаийк» нашри хабарига кўра,  ҳодиса Қизилқўғин тумани, Мияли қишлоғи Усенов кўчасида содир бўлган. Ноқулай об-ҳаво кузатилиб, чақмоқ чақиб, ёнғинга сабаб бўлади.

Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 3 нафар ходими битта техника билан ёнғинни ўчиришди. Маълум бўлишича, қурилаётган уйнинг ошхонасида одам бўлган. У 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.

Текширув давомида хорижлик шу йилнинг 28 май куни «Бейнеу» чегара пости орқали Қозоғистонга кириб келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинганлиги аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг