Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган ўзбекистонлик болалар қайтарилди
Турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган вояга етмаган ўзбекистонлик болалар Ватанга қайтарилди.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси кўмаги билан «Қийин аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази» ва Олмаота шаҳар таълим бошқармаси ҳамкорлигида 17 ёшли И.Р., 12 ёшли С.Р. ва икки ёшли М.Н.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча зарур ҳужжатлар тайёрланган.
24 август куни эса Бош консулхона дипломатлари вояга етмаган болаларни Ватанга қайтариш ва яқин қариндошларига етказиш мақсадида Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимига топширдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter