Қозоғистонда ун нархи кескин қимматлашиши мумкин — эксперт
Қозоғистон донни қайта ишловчилар иттифоқи президенти Евгений Ган мамлакатда ун нархи кескин қимматлашиши эҳтимолдан холи эмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Ганнинг айтишича, Россия ЕОИИ мамлакатларига ғалла олиб чиқишни тақиқлашига қадар Қозоғистон бозорида ҳам маҳаллий, ҳам Россия дони мавжуд эди. Қатор омиллар сабабли россияликларнинг буғдойи бирмунча арзон эди. Қозоғистонда бир тонна буғдой 115-118 минг тенге атрофида сотилган.
Россия ЕОИИ мамлакатларига дон экспортини тақиқлаганидан сўнг ички бозор (Қозоғистон)га Россиянинг арзон дони келиши узилди. Оқибатда маҳаллий буғдой нархи ички бозорда кескин ошиб, ҳозир тоннаси 150 минг тенге атрофида сотилмоқда.
Мутахассиснинг айтишича, дон нархининг мана шу 25 фоизлик ўсиши, турган гапки, ун нархига таъсирини ўтказмай қолмайди.
Бугунги кунда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар янги қийматдаги дондан ун чиқаришни бошлади ва бу ун нархларида ҳам аксини топяпти. Ун нархи бир текис юқорилаб боряпти. Ижтимоий нон нархи сақланиб қолгани билан, бошқа нон маҳсулотлари нархи қимматлашиши аниқ ва муқаррар, деди Евгений Ган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter