Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги ЙТҲ қурбонлари сони ошди

Қозоғистондаги ЙТҲ қурбонлари сони ошди

Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистоннинг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашган. Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, бугун, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси «Ғишткўприк» божхона масканига келган.

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 2 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этган. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилган, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилган.

Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг