Қозоғистондаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этди
Кеча, 16 май куни Қозоғистоннинг Оқтуба вилояти ҳудудидан ўтувчи Самара-Чимкент йўлининг 824 километрида Toyota RAV-4 ҳамда ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқарувида бўлган Chevrolet Lacetti автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Қозоғистон ИИВнинг телеграмдаги расмий канали берган маълумотга кўра, Lacetti ҳайдовчиси ва унинг ёнидаги ўриндиқда бўлган йўловчи – икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲ оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлишган.
Lacetti автомобилининг 3 нафар ҳамда Toyota автомобилининг эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ёшли фарзандлари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Айни пайтда ЙТҲ сабаблари ўрганилаётгани маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter