Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонликларнинг Украинадаги можарода иштирок этиш ҳолатлари ўрганиляпти

Қозоғистонликларнинг Украинадаги можарода иштирок этиш ҳолатлари ўрганиляпти

Қозоғистон Миллий хавфсилик қўмитаси қозоғистонликларнинг Украинадаги ҳарбий можарода иштирок этиши ҳолатларини текширяпти. Бу ҳақда Қўмитадаги манбага таяниб Tengrinews.kz нашри хабар бермоқда.

«Ҳозирда МХҚнинг тергов бўлинмалари томонидан Қозоғистон Республикаси фуқароларининг Украина ҳудудидаги қуролли можаро ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши фактлари бўйича 10 та жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Хавфсизлик қўмитаси, ҳозирча, қозоғистонликлар қайси тарафга алоқадор бўлинмаларда можарода иштирок этаётганига аниқлик киритмаган.

«Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддаси 1-қисмига асосан дастлабки тергов маълумотлари ошкор этилмайди», – дейилади Қозоғистон МХҚ матбуот хизмати хабарида.

Қозоғистон Жиноят кодексига кўра, хориждаги қуролли можароларда қатнашиш 5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг