Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қумқўрғон ҳокими ишдан олинди

Қумқўрғон ҳокими ишдан олинди

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов, маҳаллий кенгашлар депутатлари, вилоят, туман ҳокимлиги ва давлат, жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этган сессияда туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари пастлигича қолаётгани, аҳоли турмуш шароитини оширишга етарли эьтибор берилмаётгани танқид қилинди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Гаппаров Раҳматулло Бобохонович вазифасидан озод этилди.

Туман ҳокими лавозимига Нормаматов Анвар Маматович тасдиқланди.

Анвар Нормаматов 1981 йил 10 мартда Ангор туманида туғилган. 2003 йил Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.

А.Нормаматов 2003-2021 йилларда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Анвар Нормаматов 2021 йилдан буён Термиз шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувафиқлаштириш бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг