Қуръони Каримни ёққан россиялик 3,5 йилга қамалди
2023 йилнинг май ойида Россиянинг Волгоград шаҳридаги масжид олдида Қуръон Каримни ёқиб юборган Никита Журавел 3,5 йилга қамалди.
У мазкур жиноят иши доирасида Чеченистон Тергов қўмитаси томонидан тергов қилинган ва мамлакат жиноят кодексининг икки моддаси – диндорларнинг туйғуларини ҳақорат қилиш ва диний адоват қўзғовчи безорилик бўйича айбланган эди.
Никита Журавел судда ўз айбини қисман тан олган.
Суд музокарасида прокурор унга 3,5 йил сўраган, суд бу муддатга рози бўлиб, умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўташни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грознийдаги ҳибсхонада сақланган Никита Журавел Рамзан Қодировнинг 15 ёшли Адам Қодиров томонидан калтаклангани акс этган видеотасвир тарқатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter