Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Раҳбарига ит каби фидокорлик шу бўлса керак» – Комил Алламжонов

«Раҳбарига ит каби фидокорлик шу бўлса керак» – Комил Алламжонов

Фото: Kun.uz

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходими шу туманга борган журналистларнинг камерасига ташланиб, ундаги хотира картасини чайнаб, ютиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Маълум бўлишича, 14 июнь куни «My5» телеканали «Марказий студия» кўрсатуви ходимлари Иштихон деҳқон бозоридаги озиқ-овқат расталарида содир бўлган ёнғин тафсилотини ёритиш учун воқеа жойига борган. Аммо бу ерда журналистлар туман ҳокимлиги ахборот хизмати ходимининг қаршилигига учраган. Воқеалар тасвирга олинаётган вазиятда ахборот хизмати ходими камера хотира картасини суғуриб олаётгани ҳам тушиб қолган.

«Шерикларим унинг картани оғзига солиб чайнаб юборганини айтмоқда. Ахборот хизмати ходими картани чайнаб йўқ қилдими, ютиб юбордими, нима қилди, аниқ билмайман. Аммо унда жуда муҳим ишларимиз бор эди», дейди «My5» мухбири.

Ҳодисага Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов муносабат билдирди:

«Самарқандда ҳокимлик матбуот хизмати ходими журналистнинг камерасини олиб, унинг ичидаги флешкасини еб қўйибди. Менимча, ундай ходимларни қутиришга қарши эмлаган ҳолда, психологик шифокор кўригидан ўтказиш керак. Жуда қизиқ, қонунларда операторнинг флешкасини еб қўйган давлат идораси ходими учун қандай жазо чораси белгиланган экан?

 Раҳбарига ит каби фидокорлик шу бўлса керак. Яшайверсанг, кўраверар экансан».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг