Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазон Темировга UFC'даги ғалабаси учун яна уй совға қилинди

Рамазон Темировга UFC'даги ғалабаси учун яна уй совға қилинди

Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистонлик спортчи мураббийлари ҳамроҳлигида бугун тонгда Тошкентга қайтиб келди. 

Кутиб олиш маросимида Темировга Glorious Building компанияси томонидан турнирдаги ғалабаси учун 3 хонали уй совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон Темиров UFC'даги илк жангида ғолиб бўлиб қайтганида, бошқа бир хусусий компания 2 хонали уй совға қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг