Рақамлашган солиқ тизими нималарга эришди? (видео)
Солиқларни ўз вақтида тўлаш фуқароларнинг фаоллиги ва маданиятини акс эттиради. Сўнгги йилларда солиқ қонунчилигига бир қанча ўзгартиришлар киритилиши баробарида солиқ тўловчилар учун қулай ва тежамкор тизимлар ҳам яратилди.
Авваллари солиқлар кассага бориб, турнақатор навбатлар кутиб, асабийлашиш билан тўланган бўлса, ҳозирга келиб махсус дастур ва иловалар бу каби ишларни онлайн битириш имкониятини тақдим этмоқда. Шунингдек, рақамлаштириш туфайли шаффофлик, қулайлик ортиб, ташкилий ишлар тартибли кечмоқда.
«Қулай ҳаёт» лойиҳасининг навбатдаги сонида рақамлашаётган солиқ тизими фаолияти ҳақида маълумот берилди. Солиқ органлари билан ўзаро муносабатлардаги асосий нуқталар ва муаммолар ҳақидаги саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Дилдора Ҳошимова жавоб қайтарди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter