Рақамли иқтисодиётда бандликни таъминлашга доир давлат дастури ишлаб чиқилади – Робахон Маҳмудова
«Адолат» социал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг Cайловолди дастуридан ўрин олган иқтисодиётни ислоҳ қилиш йўналишидаги мақсадлар ва вазифаларда субсидиялар бериш тизимини янада такомиллаштириш ва мақсадли ишлатилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, божхона ва солиқ имтиёзларини такомиллаштириш, имтиёзларни аниқ соҳаларга бериш, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий бир хил ўсишни таъминлаш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантиришни назарда тутувчи таклифлар илгари сурилмоқда.
Шунингдек, номзод божхона ва солиқ имтиёзларини такомиллаштириш ҳамда имтиёзларни аниқ соҳаларга бериш керак деб ҳисоблайди.
«Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартномани чинакам ҳуқуқий воситага айлантирамиз ва бу жараёнга ҳокимиятнинг аралашувига чек қўямиз. Ҳар қандай низо суд қарори билан ечим топишига устуворлик берамиз.
Шу билан бир қаторда, биз маҳсулот сифатини қатъий давлат назоратига оламиз, стандартларни такомиллаштириб, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда нарх-наволарни сунъий кўтаришга қаратилган хатти-ҳаракатлар учун кучайтирилган жазо чораларини қўллаймиз», – дейди Робахон Маҳмудова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter