Рақобат қўмитаси «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» корхонасига нисбатан иш қўзғатди
Рақобат қўмитаси «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖга нисбатан иш қўзғатди. Бунга «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси марказининг аризаси асос бўлган.
Қўмитанинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаатда «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси маркази электр тармоқлари бўйича амалда белгиланган тарифга нисбатан қўшимча тўлов ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.
Қайд этилишича, Ҳукуматнинг 2003 йил 22 августдаги 364-сонли қарори 3-банди (шунингдек, 2003 йил 10 сентябрдаги 525-ф-сонли Фармойиши 1-банди)да Ўзбекистон ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматларга тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлаши кўрсатилган.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида, «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергия учун юритилган ҳисоб-китобларда юқоридаги қарор талабларига риоя қилмаган ҳолда амалда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш натижасида мажмуага нисбатан 115 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.
Шу муносабат билан, бошқарма махсус комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter