Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитаси маҳаллий телеканалларга рекламага доир кўрсатма хати юборди

Рақобат қўмитаси маҳаллий телеканалларга рекламага доир кўрсатма хати юборди

Рақобат қўмитаси рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборди.

Қўмитанинг қайд этишича, бунга охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари сабаб бўлмоқда.

Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини  амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.

«Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, Қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан молиявий санкциялар қўлланилишини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг