Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитаси «Orient Group Management» МЧЖга нисбатан иш қўзғатди   

Рақобат қўмитаси «Orient Group Management» МЧЖга нисбатан иш қўзғатди   

Рақобат қўмитаси томонидан «Orient Group Management» МЧЖ ҳамда «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi» МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни 26-моддасига асосан иқтисодий концентрация ҳисобланган битим (ҳаракат) томонларининг бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлган шахслар ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган масъулияти чекланган жамиятнинг улушларининг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш белгиланган.

Шунга қарамасдан, «Orient Group Management» МЧЖ томонидан жорий йилнинг 16 май санасида «Highway Logistics Center» МЧЖнинг устав фондини кўпайтириш орқали унинг 45 фоиз улушига эгалик қила бошлагани маълум бўлди, бунда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан «Orient Group Management» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, «Рақобат тўғрисида»ги Қонунинг 26-моддаси талаблари бузилган деб топилди ҳамда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қарори устидан «Orient Group Management» МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилган.

Бундан ташқари, «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi» МЧЖ ҚК томонидан жорий йилнинг 23 июл санасида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмасдан айнан яна «Highway Logistics Center» МЧЖнинг устав фондидан 45 фоиз улуш олинганлиги ҳолати аниқланди.

Натижада, ушбу ҳолатда ҳам Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi» МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, «Рақобат тўғрисида»ги Қонунинг 26-моддаси талаблари бузилган деб топилди ҳамда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг