Раққосалар билан видеоси тарқалган раҳбарлар ишдан бўшатилди
Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ва Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратовлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Бу бўйича туман ҳокими қарори эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни тарқалган бир қатор раҳбарлар ва ярим яланғоч раққосалар иштирокидаги видео муҳокамаларга сабаб бўлди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги эълон қилган баёнотда ушбу масъуллар ишдан олиниши ҳам мумкинлиги айтиб ўтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter