Рашитов ярим финалда ютқазиб қўйди, бироқ...
Бокуда старт олган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли бошланди.
Мусобақанинг илк кунидаёқ терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди.
-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган юртдошимиз финал остонасида кореялик Хо-Жун Жинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бу Рашитов учун жаҳон чемпионатларидаги илк медал ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter