Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурбон ҳайити муносабати билан имтиҳонлар бошқа кунга кўчирилди

Қурбон ҳайити муносабати билан имтиҳонлар бошқа кунга кўчирилди

Давлат тест маркази ўз расмий Телеграм каналида Қурбон ҳайити муносабати билан имтиҳонлар бошқа кунга кўчирилганини маълум қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» 2019 йил 2 августдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11август куни ўтказиладиган тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилганлиги маълум қилинади (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда):

Қашқадарё вилоятида - 12 август куни;

Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида - 13 август куни;

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида - 14 август куни;

Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг