Расман! Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Пардага текин рухсат берилди
Фикрларимиз Ҳукумат томонидан инобатга олиниб, яна бир ўзгариш амалга ошди. Тонировкага оид Вазирлар Маҳкамасининг 2 августдаги 646-сонли қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
Янгиликлар қуйидагича:
Тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:
- орқа ойна (лобовой) – 100% гача;
- орқа ён ойна (орқа эшик) – 100% гача;
- олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50% гача.
- олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100% гача;
- туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50%гача.
Тонировка нархлари биз аввалроқ эълон қилган лойиҳадан бироз фарқли (айрим қисмлари арзонроқ) бўлиб тасдиқланди:
- Орқа ойна (лобовой) учун: ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас)
- Олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас)
- Орқа ён ойна (орқа эшик) учун:
- жисмоний шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
- юридик шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
- хорижий ташкилотларга - 20 баробар (4 млн 460 минг сўм).
- Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):
- жисмоний шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
- юридик шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
- хорижий ташкилотларга - 80 баробар (17 млн 840 минг сўм).
- Туристик автобуслар ҳам 50 баробар (11 млн 150 минг сўм) миқдорида.
Парда масаласида ҳам катта ўзгариш:
- агар ҳар икки томонда «боковой» кўзгулар бўлса, енгил машинанинг орқа ва ён ойналарига пардалар ўрнатишга рухсат берилди. Бунинг учун рухсатнома олиш ёки тўлов қилиш шартмас.
- Ички ишлар органлари тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) беради ва ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим;
- 2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда (ҳозир 5 млн 575 минг сўм эди) ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter