Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаевни ҳақорат қилган шахс жаримага тортилди

Расул Кушербаевни ҳақорат қилган шахс жаримага тортилди

Кеча, 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи фуқаро С. Султонов депутат Расул Кушербаевни ҳақорат қилганлигига доир иш кўриб чиқилди.

«Мен ЖИБ Юнусобод тумани судидан онлайн иштирок этдим.

Суд С.Султоновни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.

Якунида менга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар С.Султоновдан маънавий зарар ундиришим мумкинлиги тушунтирилди

Ҳақорат жавобгарликка сабаб бўлади, ҳақоратдан тийилайлик!», деб ёзиб қолдирди Кушербаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг