Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов гуруҳи КОНКАКАФ чемпионлар лигаси ярим финал учрашувини бошқаради

Равшан Эрматов гуруҳи КОНКАКАФ чемпионлар лигаси ярим финал учрашувини бошқаради

Фото: ЎзПФЛ расмий сайти

ЎзПФЛ расмий сайтида апрель ойида Ўзбекистонлик ҳакамлар иштирок этадиган бир қатор нуфузли мусобақалар ҳақида хабар эълон қилинди.

Хабарда айтилишича, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги жамоа аслида 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида «Шанхай Шеньхуа» (Хитой) – «Кашима Антлерс» (Япония) учрашувига тайинланган эди. Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан бошқа мусобақа билан алмаштирилди.

Унга кўра, вакилларимиз 10 апрель куни КОНКАКАФ чемпионлар лигаси доирасида Мексикада ўтадиган «Америка ФК» (Мексика) ва «Торонто» ФК (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаришадиган бўлишди.

Шунингдек, ўзбек футбол ҳакамлар қуйидаги учрашувларда ишлайдилар:

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.

Ливан – Малайзия. Байрут шаҳри.
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанотларда: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов.
Захира ҳаками: Шерзод Қосимов

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.
Яман – Непал. Бетараф сифатида Қатарнинг Доҳа шаҳри танланган.
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

3 апрель. ОЧЛ.
«Серезо Осака» (Япония) – «Жейжу Юнайтед» (Ж.Корея)
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

10 апрель. ОФК Кубоги. Машхат шаҳри.
«Ал-Сувайҳ» (Уммон) – «Малькия» (Баҳрайн)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Қанотларда: РусланСеразетдинов, Алишер Усмонов

Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) таклиф этилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг