Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов янги лавозимни эгаллади

Равшан Эрматов янги лавозимни эгаллади

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари сайлов йиғилиши ўтказилди. Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президентлигига янги номзод сайлашдан иборат эди.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, спорт турлари бўйича федерация ва ассоциация ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президентлигига Эрматов Равшан Сайфуддинович номзоди илгари сурилди. Кенгаш аъзолари томонидан Р.Эрматов номзоди бир овоздан маъқулланди ва сайланди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Равшан Эрматов бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётганди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тугатилиши сабаб яқинда у вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимидан олинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг