Равшан Ҳайдаров мағлубият сабабини «айрим футболчилар ўз имкониятидан паст даражада ҳаракат қилгани» билан изоҳлади

Равшан Ҳайдаров
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Қатарга қарши (0:1) кечган Осиё чемпионати 1-тур учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди ва жамоа бугун кутилганидек ўйин намойиш эта олмаганини таъкидлади.
«Бугунги ўйин тенг курашлар остида кечди. Афсуски, ҳимояда хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Албатта, хатоларни кўриб чиқиб, кейинги учрашувда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз», – деди Равшан Ҳайдаров.
«Иккинчи таймда жароҳат олгани учун Акрам Комиловни алмаштирдик. Бу ҳам учрашувга ўз таъсирини кўрсатди. Бугун, айрим футболчилар ўз имкониятларидан паст даражада ҳаракат қилишди. Бунинг сабабини албатта ўрганиб чиқамиз. Балки турнирдаги илк учрашув бўлгани учун бироз босим сезилгандир. Турнир энди бошланди. Гуруҳдаги вазиятни қийинлаштириб қўйдик, аммо, имкониятимиз бор экан, охиригача курашамиз», – дея фикрини якунлади Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter