«Реал» «қариб қолган» футболчисини сотиб юбормоқчи

«Реал Мадрид»нинг бразилиялик футболчиси Марсело клубни ёзда тарк этади. Бош мураббий Зинедин Зидан 32 ёшли футболчидан бундан буёғига кўп нарса кутмаяпти.
Зидан ҳимоя чап қанотини кўпроқ 25 ёшли Ферлан Мендига ишонмоқда.
Марселонинг мадридликлар билан шартномаси 2022 йил ёзигача тузилган. «El Chiringuito» ёзишича, бир ярим йилдан сўнг уни текинга қўйиб юборгандан кўра, бу йилнинг ўзидаёқ сотиб юборишмоқчи.
Марсело 2007 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. «Transfermarkt» портали унинг ҳозирги бозор қийматини 10 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter