Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди

Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатди. 

Ижтимоий тармоқлар орқали Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бошланғич қиймати 1,4 млрд. сўмдан ортиқ бўлган qadriyatim,uz, tanlov,manaviyat,uz сайти ва мобил иловасини ҳамда марказнинг расмий веб-порталини яратиш хизмати бўйича танлов савдолари юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилган.

Ушбу ҳолатга тезкорлик билан аниқлик киритиш мақсадида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг