Республикадаги 230 та туғуруқхона энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади

Республикадаги 230 та туғруқ муассасаси 21 мингта энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади. Бундан ташқари, жорий йилда 1,5 миллион нафар хотин-қизда саратон касаллигини эрта аниқлаш мақсадида скрининглар ўтказилади.
«Хотин-қизларнинг саломатлиги – ҳар томонлама соғлом ва қудратли жамият пойдеворидир», – деди Президент Мирзиёев хотин-қизлар байрамида сўзлаган нутқида.
Давлат раҳбари, шунингдек, аёллар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт оммалашиб бораётгани жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришга катта туртки эканини таъкидлайди. Шу боис, бу йил барча маҳаллалардаги 4 миллион хотин-қиз оммавий спорт мусобақаларига жалб қилинади.
«Биз бир муҳим ҳақиқатни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз зарур. Аёллар соғлом бўлса – оила мустаҳкам бўлади, уларда маънавий муҳит, ишчанлик кайфияти юксалади, келажакка ишонч ортади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter