Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рейд: Бухоро ва Навоийда 40 нафарга яқин олтин изловчилар қўлга олинди

Рейд: Бухоро ва Навоийда 40 нафарга яқин олтин изловчилар қўлга олинди

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Қулжуқтов» ва Навоий вилояти Конимех туманидаги «Товшан» тоғ массивларида жойлашган «Олтин Кон» МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда ўтказилган текширувлар давомида бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди.

«Контехназорат» томонидан олиб борилган хизмат текширувларида аниқланган ҳолатлар юзасидан материаллар Давлат хавфсизлик хизматига юборилган.

ДХХ вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўриб, «Қулжуқтов» массивида ўтказилган тадбир давомида 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинди.

Тадбир давомида 3 та «Ford» автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинди ҳамда ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ етказилган зарар аниқланди. 

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг