Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорлар учун муҳим янгилик айтиб ўтилди

Тадбиркорлар учун муҳим янгилик айтиб ўтилди

4 июль куни “Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Робахон Махмудова жиззахлик сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда Президентликка номзод ўз дастурида кўзда тутилган тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, номзод мамлакатимизда мавжуд бўлган 21 миллион гектардан зиёд яйлов ерлар чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик каби кўплаб тармоқлар учун муҳим манба ҳисобланишини таъкидлаб, ушбу яйлов ерларидан унумли фойдаланиш чораларини кўриш мақсадида сайловолди дастурида янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилаётганлигини маълум қилди.

Президентликка номзод ушбу йўл орқали кўплаб иқтисодий лойиҳаларга кенг йўл очилишини таъкидлади.

“Сайловолди дастурида саноат ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, тадбиркорларни кредитлашда фоиз ставкалари тижорат ставкасида, яъни имтиёзли бўлмаса, уларни мақсадсиз ишлатилган деб, жавобгарликка тортиш амалиётига барҳам бериш таклифи киритилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қўшимча харажатлар юклайдиган барча қоидаларни фақат қонунлар орқали қабул қилинишига эришиш, мамлакатнинг саноат салоҳиятини ошириш ва ҳудудларни изчил ривожлантиришда кичик саноат зоналари, иқтисодий ва саноат кластерларининг муҳимлигини инобатга олиб, ушбу соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш ва бу борада, айниқса, “Кичик саноат зоналари тўғрисида” қонун қабул қилишга доир мақсадлар белгиланган”, - деди Робахон Махмудова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг