Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Робот «неваралар» кексаларга ёлғизликдан қутулишга ёрдам беради

Робот «неваралар»  кексаларга ёлғизликдан қутулишга ёрдам беради

фото: en.hyodol.com/

Жанубий Кореянинг Hyodol стартапи томонидан яратилган худди шу номдаги ёқимли робот болалар кексаларга ёлғизликдан қутулишга ёрдам беради.

Кекса одамлар мулоқот қилишлари мумкин бўлган бу ёқимли латта қўғирчоқ Hyodol ChatGPT технологиясига асосланган чатботдан фойдаланиб, фойдаланувчилар билан ўзининг қувноқ овозида гаплашади ва уларга дори ичиш ёки овқатланишни эслатади.

У ўз «бобо» ёки «буви»сини кузатиб боради, ижтимоий ходимлар ва оила аъзоларини фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантиради.

Мисол учун, агар робот 24 соат давомида кексаларда ҳаракатни аниқламаса, бу ҳақда хабар беради. Қўғирчоқлар, шунингдек, мунтазам равишда эгаларидан тез-тез ўзларини қандай ҳис қилаётганликларини ва бирор жойи оғримаётганини, кайфияти қандайлигини сўраб туради.

12 000 дан ортиқ роботлар ёлғиз кексаларнинг уйларига жойлашди ва улар бундай «неваралар» билан вақт ўтказишни жуда яхши кўрадилар. Кўпгина ижтимоий ишчилар ва психологларнинг таъкидлашича, кексалар ёлғизликдан кўпроқ қўрқишади ва хушмуомала «Hyodol» билан бу қўрқувни муваффақиятли бартараф этишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг