«Рома» Европа лигаси 1/8 финалига йўл олди, Шомуродовдан голли узатма

Европа лигасида ўтиш босқичининг жавоб ўйинлари ўтказилди.
Ўз майдонида «Порту» устидан ғалаба қозонган «Рома» турнир 1/8 финалига йўлланма олди. Пауло Дибала дубл қайд этди, унинг биринчи голига Элдор Шомуродов ассистентлик қилди. Юртдошимиз майдонда 78 дақиқа ҳаракатланди.
«Галатасарой» жавоб ўйинида «АЗ» билан дуранг ўйнади, бироқ сафардаги мағлубият сабабли истанбулликлар турнир билан хайрлашишга мажбур бўлишди.
1/8 финалга йўл олган жамоалар: «Рома», «АЗ», «Стяуа», «Будё-Глимт», «Фенербаҳче», «Аякс», «Реал Сосиедад», «Виктория Плзен».
Европа Лигаси
1/8 финалга ўтиш босқичи.
Рома — Порту 3:2 (Умумий ҳисоб — 4:3)
Галатасарой — АЗ 2:2 (Умумий ҳисоб — 3:6)
Стяуа — ПАОК 2:0 (Умумий ҳисоб — 4:1)
Будё-Глимт — Твенте 5:2 (Умумий ҳисоб — 6:4)
Андерлехт — Фенербаҳче 2:2 (Умумий ҳисоб — 2:5)
Аякс — Юнион Сент-Жиллуа 1:2 (Умумий ҳисоб — 3:2)
Реал Сосиедад — Мидтюлланд 5:2 (Умумий ҳисоб — 7:3)
Виктория Плзен — Ференцварош 3:0 (Умумий ҳисоб — 3:1)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter