Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду 20 йил ичида биринчи марта бу рўйхатдан тушиб қолди

Роналду 20 йил ичида биринчи марта бу рўйхатдан тушиб қолди

6 сентябрь куни France Football журнали «Олтин тўп» соврини учун 30 нафар даъвогар рўйхатини эълон қилди. Машҳур португалиялик Криштиану Роналду 20 йил ичида биринчи марта номзодлар рўйхатида йўқ.

Ҳозирда «Ал-Наср»да тўп сураётган 38 ёшли таниқли футболчи беш марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Бу 2008, 2013, 2014, 2016, 2017 йилларда бўлган.

«Олтин тўп» соврини Роналдудан кўпроқ фақат Лионел Мессига топширилган. Аргентиналик футболчи етти марта совринни қўлга киритган. Айтганча, бу йил у ҳам мукофотга асосий даъвогар саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг