Роналду ари чаққани сабаб Хорватия билан ўйинда майдонга тушмайди

Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду Хорватия терма жамоасига қарши учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди.
«У яхши машқ қилаётганди, лекин тўсатдан чоршанба куни унинг бир бармоғи қизариб кетди, гўё уни ари чақиб олгандек», – деди Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш.
Эслатиб ўтамиз, Португалия термаси Миллатлар лигаси доирасида бугун, 5 сентябрь куни Хорватия термасига қарши ва 8 сентябрь куни Швеция билан иккита учрашув ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter