«Роналдунинг парвози»: Португалия Гана устидан қийин ғалабага эришди
Бугун, 24 ноябр куни Қатардаги жаҳон чемпионатининг 1-тури доирасида H гуруҳи вакиллари — Португалия ва Гана ўзаро куч синашди.
Аввалроқ гуруҳнинг Уругвай ва Жанубий Корея ўйинида голсиз дуранг қайд этилганди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Бироқ мухлислар Криштиану Роналдунинг голдан-да чиройли парвози (сакраши)га гувоҳ бўлишди: 37 ёшли энг машҳур португал ажойиб формада!
Иккинчи тайм. 65-дақиқада Гана дарвозасига белгиланган пеналтини аниқ бажарган Роналду навбатдаги рекордини ўрнатди: 5 та жаҳон чемпионатида гол урган ягона футболчи!
Орадан кўп ўтмай Андре Айю ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Аммо португаллар ўзларини йўқотиб қўйишмади, икки дақиқа ичида африкаликлар дарвозасига иккита гол киритишди: Фелиш ва Леао катта саҳнада.
Захирадан майдонга тушган Букари 89-дақиқада ҳисобни қисқартирди — 3:2. Ҳакам қўшиб берган жуда кўп вақтда бошқа гол урилмади. Португалия мундиални қийин ғалаба билан бошлаб, муҳим очколарни қўлга киритди.
ҚАТАР-2022. H ГУРУҲИ. 1-ТУР
Португалия – Гана 3:2
Голлар: Криштиану Роналду (65, П.), Жуан Фелиш (78), Рафаэл Леао (80) — Андре Айю (73), Усмон Букари (89).
Португалия: Кошта, Канселу, Диаш, Перейра, Геррейро, Силва (Палиня, 88), Невиш (Леао, 77), Отавио (Карвалю, 56), Фернандеш, Роналду (Рамуш, 88), Фелиш (Мариу, 88).
Гана: Ати-Зиги, Раҳмон, Салису, Жику (Кьере (90+2), Амарти, Сейду (Лэмпти, 66), Самид (Семеньо, 90+3), Қуддус (Букари, 77), Партей, Уилямс, Андре Айю (Жордан Айю, 77).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter