Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роскомнадзор «Facebook»ни қисман чеклашни бошлади

Роскомнадзор «Facebook»ни қисман чеклашни бошлади

Фото: «EADaily»

Роскомнадзор «Facebook» ижтимоий тармоғини 2022 йилнинг 25 февралидан қисман чеклашни бошлади, бу ҳақда ушбу федерал хизматнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Хабардан маълум бўлишича, бу Россияга тегишли тўртта ОАВ — «Звезда» телеканали, «РИА Новости» ахборот агентлиги, «Лента.ру» ва «Газета.ру» интернет майдончалари расмий аккаунтлари «Facebook» («Meta Platforms, Inc.» компанияси) тармоғида чекланганига Роскомнадзорнинг жавоб юриши.

Роскомнадзор 24 февраль куни юқоридаги тўрт ОАВга қўйилган чекловни олиб ташлаш талаб қилинган мурожаатни «Meta Platforms, Inc.» маъмуриятига юборганини, бироқ ижтимоий тармоқ эгалари талабини қондирмаганини маълум қилган.

Ушбу чора РФ ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, бош прокуратура қарори асосида қўлланилаётгани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг