Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия 2022 йилда нефт ва газ сотишдан $321 млрд даромад олади — «Bloomberg»

Россия 2022 йилда нефт ва газ сотишдан $321 млрд даромад олади — «Bloomberg»

Украина атрофидаги вазият ва ғарб санкцияларига қарамай, Россия 2022 йилда нефт ва газ экспортидан $320 миллиарддан зиёд даромад қилиши мумкин. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Агентлик ҳисоблашича, бу бир йил аввалгидан учдан бир ҳиссага кўпроқ. Фақат йирик импортчилар томонидан энергетик эмбарго қўлланилиши вазиятни ўзгартириши мумкин.

«Bloomberg» Вашингтон халқаро молия институти (IIF) ҳисоботидан иқтибос келтирди: «Россия жорий ҳисоб операциялари профицитининг йирик драйвери мустаҳкамлигича қолмоқда. Ҳозирги санкциялар сақланиб туриши ҳолатида Россияга қаттиқ валюта оқими давом этяпти». IIF ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг жорий ҳисоб профицити 2022 йилда рекорд $240 миллиардни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг