Россия Башар Асадни Сурияга қайтариш бўйича жавоб берди

Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
Оммавий ахборот воситалари Дамашқ Башар Асадни экстрадиция қилишни сўрагани ҳақида январ ойида, Москванинг Суриянинг янги расмийлари билан биринчи алоқаларидан кейин ёзган эди.
Al-Arabiya манбаларига таяниб ёзганидек, бу масала феврал ойида Аҳмад Ал-Шара ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатида ҳам кўтарилган. Сурия раҳбари The New York Times газетасига берган интервьюсида сўров рад этилганини айтди.
Башар Асад мамлакатни 2000 йилдан, унинг оиласи эса 1971 йилдан бошқариб келади.2024 йилнинг 8 декабрида Сурияда кенг кўламли ҳужум бошлаган гуруҳлар коалицияси ҳокимиятни қўлга олганини эълон қилди. Эртаси куни Башар ал-Ассад ва унинг оиласи президент Владимир Путин қарори билан Россиядан сиёсий бошпана олгани маълум бўлди. Кремл Асаднинг истеъфога чиқиш қарорини ўзи қабул қилганини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter