Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия болалар боғчаларида дронларни бошқаришни ўргатишни бошлайдилар

Россия болалар боғчаларида дронларни бошқаришни ўргатишни бошлайдилар

Пермдаги болалар боғчаларида учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш асосларини ўргатишни бошлайди. Бу ҳақда Россия шаҳри мерияси ўз сайтида маълум қилди.

Олтита мактабгача таълим муассасаси негизида ўқувчилар учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш асосларини ўрганиш, муҳандислик тафаккурини ривожлантириш ва замонавий рақамли ускуналар билан ишлаш бўйича бошланғич кўникмаларни эгаллаш имконини берадиган марказлар ташкил этилади”, — дейилади хабарда.

Ҳукумат кейинчалик таълим дастурларини ишлаб чиқади, профессор-ўқитувчиларни тайёрлайди ва дронлардан фойдаланган ҳолда биринчи амалий машғулотларни ташкил қилади.

Манба: lenta.ru

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг