Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия дефолтга учрашига бир неча соат қолди — Bloomberg

Россия дефолтга учрашига бир неча соат қолди — Bloomberg

Фото: Vesti.ru

Россия дефолтга учрашига бир неча соат қолди. Бугунги якшанбадан душанбага ўтар кечаси Россиянинг $100 миллионлик муддати ўтган давлат облигацияларини тўлаш муддати тугайди, деб хабар берди Bloomberg.

Дефолтни Россия расман эълон қилмайди, бироқ инвесторлар ўз пулларини олишмаса, мажбуриятларни бажармаганлик факти юзага келади. Агентлик хабарида айтилишича, Россия 1918 йилдан бери илк маротаба ташқи қарзлар мажбуриятларини бажармаслик — дефолтга дуч келиши мумкин.

Ўз навбатида, Кремл Европа иттифоқини «Россияни «сунъий дефолт»га итаришда айблади.

Президент Владимир Путин ташқи қазларни рублда тўлаш ҳақидаги фармонни 22 июнь куни имзолаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг