Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ислом дунёси давлатлари билан визани бекор қилмоқчи

Россия ислом дунёси давлатлари билан визани бекор қилмоқчи

Россия ислом дунёси давлатлари билан виза режимини бекор қилиш устида иш олиб боряпти. Бу ҳақда Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов «Россия – Ислом олами: KazanForum» XIV халқаро иқтисодий форуми чоғида маълум қилди.

«Фаол иш олиб бориляпти. Умуман олганда, ниятимиз виза бериш режимидан бутунлай воз кечиш. Чунки бу туризм учун ҳам, бизнес учун ҳам жуда муҳим. Бу борада, албатта, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо араб ва айрим африка далватлари алоҳида ўрин тутади», – дейди Богданов.

Рус дипломатии, шунингдек, айни пайтда Осиёнинг Индонезия ва Малайзия каби давлатлари билан шундай ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

«Форс кўрфази давлатлари бу йўналишда ҳамкорлик қилмоқда. Жумладан, бизнинг доимий ҳамкорларимиз бўлган – Сурия, Ироқ ва Миср билан бу борада кўп ишлар қилинди. Ва биз бундан ҳам кўпроқ нарсаларни кутяпмиз», – дейди у. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг