Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия МТЖнинг беш нафар ходими Қирғизистон билан ўйиндан кейин юртига қайтмади

Россия МТЖнинг беш нафар ходими Қирғизистон билан ўйиндан кейин юртига қайтмади

Футбол бўйича Россия терма жамоасининг беш нафар ходими Қирғизистон терма жамоаси билан Бишкекда ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг юртига қайтмаган.

Футбол баҳсидан сўнг беш нафар ходим Қирғизистонда қолишга қарор қилишган ва бунинг сабабини ҳам тушунтиришган: улар мамлакатдаги ҳарбий сафарбарликдан қўрқиб, қайтишни исташмаяпти.

Аниқлик киритилишича, Бишкекда қолганлар жамоанинг маъмурий штаб ходимларидир. Футболчилар ва мураббийлар ортга қайтишган.

Эслатиб ўтамиз, 24 сентабр куни россиялик футболчилар ўртоқлик учрашувида Қирғизистон терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Бу ўйин Россия терма жамоаси учун 2022 йилда ўтказилган биринчи ўйин бўлди. Руслар барча расмий мусобақалардан четлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг