Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари 13 йилга қамалди

Тимур Иванов.
Москва шаҳар суди Россия Федерацияси мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Тимур Ивановни 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
У Керч бўғозида паром сотиб олиш вақтида 216 миллион рублдан ортиқ маблағни ўзлаштирганлик ва Интеркоммерц банкидан деярли 4 миллиард рублни талон-торож қилишга айбланганди. Бу ҳақда суд залидан РБК мухбири хабар берди.
Суд ҳукмига кўра, генералнинг Керч паромига паром сотиб олиш чоғида 216,6 миллион рублни ўзлаштириш, шунингдек, аввал банкрот бўлган Интеркоммерц банкига тегишли бўлган 3,9 миллиард рублни ўғирлаш ва пул ювишда айбдорлиги исботланган. Суд қўшимча жазо сифатида прокурорнинг собиқ вазир ўринбосарининг 2,5 миллиард рублдан ортиқ мол-мулкини, жумладан, Рублевское шоссесидаги ер участкалари, автотранспортлар парки ва банк ҳисобидаги нақд пулларни мусодара қилиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирди.
Прокурор 14,5 йил қамоқ жазосини сўраган.
Тимур Иванов 2024 йилда қўлга олинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter