Россия мудофаа харажатларини кескин оширмоқда
Россия 2025 йилда мудофаа харажатларини тарихий максимал даражада ушлаб туришни режалаштирмоқда.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Россия ҳукумати мудофаа харажатларини 2025 йилда жорий йил учун режалаштирилган 10,4 триллион рублдан 13,2 триллион рублга (142 миллиард доллар) оширишни мақсад қилган, бу ялпи ички маҳсулотнинг 6,2 фоизини ташкил қилади.
Умуман олганда, «Миллий мудофаа» ва «Миллий хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш» йўналишлари бўйича сарфлар умумий бюджет харажатларининг қарийб 40 фоизини ташкил қилиши кўзда тутилган. Бу таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий сиёсат ва миллий иқтисодиётни жамлагандан кўра ҳам кўпроқ, дея қайд этади нашр.
2025 йил охирида кутилаётган бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 0,5 фоизини ташкил қилиши режа қилинган — бу 2024 йилги бюджетда (1,1 фоиз) назарда тутилганидан деярли икки баравар кам. Камомадни прогрессив солиқ шкаласини жорий этишдан олинадиган қўшимча тушумлар, юқори акциз солиғи ва импорт божлари, шунингдек ҚҚС ҳисобига камайтириш кўзда кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter